locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Кай Хаверцга қизиқиш билдирмоқда

«Арсенал» Кай трансфери учун 75–85 миллион евро талаб қилмоқда.
Футбол
«Бавария» Кай Хаверцга қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Кай Хаверц фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Журналистнинг маълум қилишича, «канонирлар» ҳужумчиси Мюнхеннинг «Бавария» клуби қизиқишлари доирасига тушган. Германия чемпиони ҳужум чизиғида жароҳат сабабли бир неча ойга сафдан чиққан Гарри Кейннинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчини изламоқда.

Ўз навбатида, «Арсенал» Кай Хаверц трансфери учун 75–85 миллион евро талаб қилмоқда.

27 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 11 та учрашувда майдонга тушди. У ўз ҳисобида учта гол ва битта голли узатма қайд этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг