locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Президент олимпиадаси доирасида ўтказилган қиличбозлик мусобақалари ўз ниҳоясига етди

Мусобақанинг сўнгги кунида шпага йўналиши бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида жамоавий баҳслар бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
 Президент олимпиадаси доирасида ўтказилган қиличбозлик мусобақалари ўз ниҳоясига етди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

31 октябрь куни Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг спорт мажмуасида Президент олимпиадаси доирасида ўтказилган қиличбозлик мусобақалари ўз ниҳоясига етди.
Беш кун давомида республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 14 ёшгача бўлган иқтидорли спортчилар ўз маҳоратлари, матонати ва ғалабага бўлган интилишларини намойиш этдилар.
Мусобақанинг сўнгги кунида шпага йўналиши бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида жамоавий баҳслар бўлиб ўтди.

ШПАГА — ЎҒИЛ БОЛАЛАР (жамоавий баҳслар)
Мазкур йўналишда 14 та жамоа иштирок этди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари шарафини ҳимоя қилдилар.

Мусобақа натижалари:
1-ўрин — Андижон вилояти

2-ўрин — Самарқанд вилояти

3-ўрин — Фарғона вилояти

3-ўрин — Бухоро вилояти

ШПАГА — ҚИЗЛАР (жамоавий баҳслар)
Қизлар ўртасидаги жамоавий баҳсларда 12 та жамоа иштирок этди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан ташриф буюрдилар.

Мусобақа натижалари:
1-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси

2-ўрин — Андижон вилояти

3-ўрин — Тошкент вилояти

3-ўрин — Навоий вилояти

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг