locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рамазон Темиров UFC рейтингида уч поғона пастлади

Унинг сўнгги рақиби, британиялик Лонер Кавана эса рейтингда юқорилаб, кучли олтиликка кирди.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темиров UFC ташкилотининг янгиланган рейтингида ўз ўрнини йўқотди. Абу-Дабида ўтказилган UFC 333 турниридаги мағлубиятдан сўнг ҳамюртимиз энг енгил вазн тоифасида уч поғона пастлади. Бу ҳақда UFC ташкилотининг расмий сайти хабар бермоқда.

Манбага кўра, Темиров аввалги рейтингда еттинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, янгиланган рўйхатда ўнинчи поғонага тушди. Унинг сўнгги рақиби, британиялик Лонер Кавана эса рейтингда юқорилаб, кучли олтиликка кирди.

Темиров UFC 333 турнирида Лонер Каванага қарши октагонга кўтарилган эди. Бироқ жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Британиялик спортчи техник нокаут эвазига ғалаба қозониб, ўзбекистонлик жангчининг муваффақиятли сериясига якун ясади.

Маълумот учун, Рамазон Темиров UFCнинг энг енгил вазн тоифасида иштирок этади. Ушбу дивизионнинг амалдаги чемпиони Жошуа Ван ҳисобланади. Темиров мағлубиятга қарамай, вазн тоифасининг энг кучли ўнта жангчиси сафида қолмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг