locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гарри Кейнга рицарлик унвони берилиши мумкин

Буюк Британия бош вазири идораси футболчининг тарихий муваффақиятини юқори баҳолади.
Футбол
Фото: Getty Images

Англия терма жамоаси сардори ва “Бавария” ҳужумчиси Гарри Кейн 2026-йилги “Олтин тўп” мукофотини қўлга киритганидан кейин рицарлик унвонига муносиб кўрилиши мумкин. Буюк Британия бош вазири идораси футболчининг тарихий муваффақиятини юқори баҳолади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, бош вазир Энди Бёрнҳэмнинг матбуот котиби Кейннинг “Олтин тўп”ни қўлга киритишини мамлакат футболи учун улкан ютуқ деб атаган. Унинг таъкидлашича, Англия 25 йилдан буён ушбу мукофотни қўлга киритмаган эди. Кейннинг муваффақияти эса ёш футболчилар учун муҳим намуна бўлиши мумкин.

Матбуот котибидан футболчига рицарлик унвони берилиши эҳтимоли ҳақида ҳам сўралган. У Кейн инглиз футболи ривожига катта ҳисса қўшганини таъкидлаган, бироқ мукофотлаш жараёнига олдиндан баҳо беришни истамаган. Шу сабабли ҳужумчига ушбу унвон топширилиши ҳақида ҳозирча расмий қарор қабул қилинмаган.

Маълумот учун, Гарри Кейн 2018-йилги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокидан кейин Британия империяси ордени аъзоси — MBE унвони билан тақдирланган. 2026-йилда у 2001-йилдаги Майкл Оуэндан кейин “Олтин тўп”ни қўлга киритган илк англиялик футболчига айланди. Аввалроқ Дэвид Бекҳэм ва Гарет Саутгейт ҳам рицарлик унвонига сазовор бўлган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг