locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тони Кроос «Эль-Класико»даги ғалабадан сўнг Моуриньони мақтади

Германиялик собиқ футболчи мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасида бош мураббий Жозе Моуриньонинг тактикаси муҳим роль ўйнаганини таъкидлади.
Футбол
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос «Барселона»га қарши ўтказилган «Эль-Класико» ҳақида фикр билдирди. Германиялик собиқ футболчи мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасида бош мураббий Жозе Моуриньонинг тактикаси муҳим роль ўйнаганини таъкидлади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Кроос «Реал Мадрид»нинг сўнгги йилларда «Барселона»га қарши учрашувларда қийналиб келганини эслатган. Унинг фикрича, бу сафар Моуриньо рақибга қарши тўғри тактика танлаган ва футболчилар майдонда ўзларига бўлган ишончни намойиш этган. Айниқса, мадридликларнинг тўп билан дадил ҳаракат қилгани собиқ футболчини ҳайратда қолдирган.

Кроос «Реал Мадрид»нинг юқори прессингга асосланган ўйинини ҳам алоҳида эътироф этган. Унинг таъкидлашича, мадридликлар Педри ва Рафинья каби футболчиларнинг эркин ҳаракат қилишларига имкон бермаган. Шунингдек, собиқ ярим ҳимоячи Дин Хейсеннинг Фермин Лопесга қарши индивидуал ҳимоядаги ҳаракатларини юқори баҳолаган.

Маълумот учун, «Реал Мадрид» 25-октабр куни «Камп Ноу» стадионида «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Тони Кроос 2014–2024-йилларда Мадрид клуби сафида тўп сурган ва жамоа билан олти марта УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг