locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жавоҳир Синдоров халқаро шахмат турнирини мағлубиятсиз бошлади

Ҳамюртимиз олтита партияда 3,5 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилаётган Clutch Chess: Champions Showdown турнирининг дастлабки кунини муваффақиятли якунлади. Ҳамюртимиз олтита партияда 3,5 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда Chess.com нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Синдоров мусобақанинг биринчи кунида бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган. У ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Прагнанандхаани мағлуб этган ва қолган бешта партиясини дуранг билан якунлаган. Ўзбекистонлик шахматчи дастлабки ғалабасини қора доналарда қўлга киритган.

Турнир жадвалида америкалик Хикару Накамура тўрт очко билан пешқадамлик қилмоқда. Синдоров ундан атиги ярим очко ортда бормоқда. Учинчи ўринни Фабиано Каруана, тўртинчи поғонани эса Прагнанандхаа эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Clutch Chess: Champions Showdown турнири 27–29-октябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақада тўрт нафар гроссмейстер иштирок этмоқда. Учрашувлар тезкор шахмат форматида ташкил этилган бўлиб, кейинги кунларда ғалаба учун бериладиган очколар қиймати ошиб боради.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг