Кейла Харрисон UFCнинг яна бир афсонасини жангга чорлади
UFCнинг аёллар ўртасидаги энг енгил вазн тоифаси чемпиони Кейла Харрисон америкалик собиқ чемпион Ронда Роузига қарши октагонга чиқиш истагини билдирди. Бу ҳақда NGSC Sports нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Харрисон Аманда Нунес устидан қозонилган ғалабадан сўнг Роузи билан жанг қилиш имкониятини муҳокама қилган.
Амалдаги чемпион мазкур баҳсни катта даромад олиш учун қулай имконият сифатида баҳолади. Қизиғи шундаки, ҳар икки спортчи ММАга ўтишидан аввал дзюдо бўйича Олимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган. Бироқ ҳозирча UFC томонидан жанг юзасидан расмий баёнот берилмаган.
Маълумот учун, икки карра Олимпиада чемпиони Харрисон UFC 334 турнирида Аманда Нунесни тўртинчи раундда бўғиш усули билан мағлуб этиб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.