locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎзФҲМ «Навбаҳор» - «Динамо» баҳсидаги ҳолат бўйича хулосасини эълон қилди

Маълум қилинишича, учрашувдаги бир нечта хатолар сабабли бош ҳакам ҳам, VAR ва AVAR ҳаками ҳам паст баҳо олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎзФҲМ «Навбаҳор» - «Динамо» баҳсидаги ҳолат бўйича хулосасини эълон қилди
photo: Dinamo fk
Ўзбекистон Суперлигаси
17.09.2026, Як.
Навбаҳор
3
Динамо
2

ЎзФҲМ «Навбаҳор» - «Динамо» баҳсидаги ҳолат бўйича хулосасини эълон қилди

Маълум қилинишича, учрашувдаги бир нечта хатолар сабабли бош ҳакам ҳам, VAR ва AVAR ҳаками ҳам паст баҳо олган.

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — «Динамо» учрашувида юзага келган баҳсли вазиятлар Эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди.

«Учрашувнинг 25-дақиқасида «Динамо» жамоаси томонидан гол урилган, бироқ мазкур вазиятда бош ҳакам хато­га йўл қўйган, чунки ҳеч қандай қўполлик ишлатилмаган вазиятда бош ҳакам хато­га йўл қўйиб, жарима зарбаси белгилаган ва «Динамо» айнан шу нотўғри белгиланган жарима зарбасидан сўнг гол уришга муваффақ бўлган.

Ўйиннинг 30-дақиқасида «Навбаҳор» футболчиси рақиб жамоа ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатган ва эпизод давомида майдонда ётган футболчининг оёғини босиб ўтган. Бош ҳакам мазкур ҳолатни кўрмай, эътиборсизликка йўл қўйган. Ўз навбатида, VAR ҳаками қўполлик ишлатилган вазиятни текширган бўлса-да, эҳтимолий қизил карточкани кўрмаган ва бош ҳакамни монитор олдига чақирмасдан хато­га йўл қўйган. Натижада учрашувдаги бир нечта хатолар сабабли бош ҳакам ҳам, VAR ва AVAR ҳаками ҳам паст баҳо олган», - дейилади хабарда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг