Суперлига. «Навбаҳор» «Динамо»ни иродали тарзда мағлуб этди
Суперлига. «Навбаҳор» «Динамо»ни иродали тарзда мағлуб этди
Наманганликлар икки бор ортда қолганига қарамай, танаффусгача учта гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдирди. 2-бўлимда эса мухлислар бошқа гол кўришмади.
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган баҳсда «Навбаҳор» ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилди. Намангандаги «Марказий» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Динамо» 7-дақиқада Азиз Амоновнинг голи эвазига ҳисобни очди. 21-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳисобни тенглаштирди, бироқ 25-дақиқада Жалолиддин Жумабоев самарқандликларни яна олдинга олиб чиқди.
«Навбаҳор» 39-дақиқада Жоржи Жгеренаянинг голи билан яна мувозанатни тиклади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Шоҳрух Абдураҳмонов дублини расмийлаштириб, наманганликларга ғалаба келтирган голни урди.
Ушбу баҳсдан сўнг «Навбаҳор» 44 очко билан 3-ўриндаги мавқеини мустаҳкамлади. «Динамо» эса 30 очко билан 9-ўринда қолди.
Суперлига. 22-тур
Навбаҳор — Динамо 3:2
Голлар: Азиз Амонов 7, Шоҳрух Абдураҳмонов 21, 41, Жалолиддин Жумабоев 25, Жоржи Жгереная 39.
Огоҳлантиришлар: Жоржи Жгереная (18), Нурилло Тўхтасинов (19), Жалолиддин Жумабоев (26), Ўткир Юсупов (44), Артём Радаев (45+7), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (88).
Навбаҳор: Ўткир Юсупов, Ислом Маматказин, Шоҳрух Абдураҳмонов, Руслан Жиянов (Алекс Фернандес, 69), Диёр Холматов, Бенжамин Тейди (Асодбек Раҳимжонов, 69), Умар Адҳамзода (Дилшоджон Комилов, 90+3), Ваня Илич (Ҳусайн Норчаев, 69), Жасурбек Жалолиддинов, Жоржи Жгереная, Муҳаммадқодир Ҳамралиев.
Динамо: Эдем Неманов, Артём Радаев, Михаил Штефан, Нурилло Тўхтасинов, Азиз Амонов (Абдуғафур Ҳайдаров, 60), Амаду Думбуя, Раул Жепаров (Расул Йўлдошов, 46), Жалолиддин Жумабоев, Акбар Худойбердиев (Тигран Аванесян, 60), Марко Станоевич (Улуғбек Абдуллаев, 78), Беҳрузбек Облақулов (Жаҳонгирбек Абдусаломов, 46).а