locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида «Динамо» (Самарқанд)ни қабул қилади

Мазкур клубларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу жамоалар 55 марта ўзаро рўбаро бўлишган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида «Динамо» (Самарқанд)ни қабул қилади
photo: Navbahor FK
Ўзбекистон Суперлигаси
17.09.2026, 09.00
Навбаҳор
-
Динамо
-

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида “Динамо” (Самарқанд)ни қабул қилади.
Мазкур клубларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу жамоалар 55 марта ўзаро рўбаро бўлишган.
Мазкур баҳсларда наманганликлар 31, “кўҳна шаҳарликлар” эса 13 марта зафар қучишган бўлса, 11 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 96-47, “Навбаҳор” фойдасига.
Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 104, “арслонлар” эса 50 очкони қўлга киритишган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда энг йирик ҳисоб 1996 ва 1997 йиллари Наманганда қайд этилган. Ўша мавсумларда “Навбаҳор” “Динамо” устидан тегишлича 6:0 ҳамда 7:1 ҳисобларида зафар қучган.
Эътиборлиси, самарқандликлар шу пайтгача наманганликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олишмаган.
Мазкур жамоалар шу кунгача Наманганда ўзаро 27 та учрашув ўтказган.
Ушбу ўйинлардан 20 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, яна 7 та баҳсда дуранг қайд этилган.
Факт: “Динамо” ҳали Наманганда зафар қуча олмаган. Наманганда бўлиб ўтган учрашувларда тўплар нисбати - 59-11, жамоамиз фойдасига.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Динамо” ўйини 17 сентябр куни соат 18:00 старт олади.
Бўлажак баҳсда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг