Шаҳзодбек Холмуродов ёшлар Олимпиадаси совриндорига айланди
Мусобақадаги медалларимиз 5 тани ташкил этмоқда: 4 та кумуш ва 1 та бронза.
Футбол
photo: MOQ
Шаҳзодбек Холмуродов ёшлар Олимпиадаси совриндорига айланди
Ўзбекистон делегацияси Дакар-2026 ёшлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларида навбатдаги кумуш медални қўлга киритди. Енгил атлетиканинг уч хатлаб сакраш дастурида баҳс олиб борган вакилимиз Шаҳзодбек Холмуродов уринишлари давомида 15.71 м натижа қайд этиб, шахсий рекордини янгилади ва Олимпиаданинг кумуш медалига сазовор бўлди.
Мусобақадаги медалларимиз 5 тани ташкил этмоқда: 4 та кумуш ва 1 та бронза.