locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ғазалкент ва Республика ФА футболчилари ҳамда мураббийлар штаби билан профилактик суҳбат ўтказилди

9 ноябрь куни Про-лиганинг 26-туридан ўрин олган Ғазалкент — Республика ФА (0:3) учрашуви давомида икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келганди.
Футбол
Ғазалкент ва Республика ФА футболчилари ҳамда мураббийлар штаби билан профилактик суҳбат ўтказилди
photo: PFL

9 ноябрь куни Про-лиганинг 26-туридан ўрин олган Ғазалкент — Республика ФА (0:3) учрашуви давомида икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келганди.

Бугун ҳар икки жамоа мутасаддилари, футболчилар ва мураббийлар штаби иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Миллий гвардия ходимлари ҳам иштирок этди. Профилактик суҳбат шаклида ўтказилган учрашувда томонларга оммавий тадбирларни ўтказиш тартиблари юзасидан тушунтириш берилди ва бундай қоидабузарликларнинг ҳуқуқий оқибатлари эслатиб ўтилди.

Ўз навбатида, Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитаси ҳам мазкур вазият юзасидан атрофлича ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг