Наманганда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида волейбол бўйича вилоят босқичи ўтказилди
Наманганда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида волейбол бўйича вилоят босқичи ўтказилди.
Наманган давлат техника университетида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўғил болалар ўртасида волейбол бўйича мусобақанинг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда кечган мусобақада олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари ўзаро куч синашиб, майдонда чаққонлик, маҳорат, жамоавий ҳамжиҳатлик ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар.
Беллашувлар давомида жамоалар муносиб натижа қайд этиш, ўз олий таълим муассасаси шаънини ҳимоя қилиш ҳамда кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритиш учун бор имкониятларини ишга солдилар.
Мусобақанинг асосий мақсади ёшлар ўртасида волейбол спорт турини оммалаштириш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда иқтидорли спортчи-ёшларни аниқлашдан иборат.