locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон Тожикистон билан дуранг ўйнади

«Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Футбол
Футзал. Ўзбекистон Тожикистон билан дуранг ўйнади
photo: UFF

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA кунлари доирасида Тошкентда Тожикистонга қарши баҳс ўтказди.

«Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндаги ҳар иккала гол ҳам иккинчи таймда киритилди. Дастлаб, 36-дақиқада Дилшод Саломов меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 40-дақиқада Даврон Чориев вакилларимизнинг жавоб голи муаллифи бўлди.

Маълумот ўрнида, бу учрашув Баҳодир Аҳмедовнинг терма жамоамиз бош мураббийлигидаги илк ўйини бўлди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг