locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сабрина Чакомонова «Дакар 2026» Олимпиадаси ярим финалида

Ёшлар Олимпиадасида яна бир вакиламиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бокс
Сабрина Чакомонова «Дакар 2026» Олимпиадаси ярим финалида
photo: boks Uzbekistan

Сабрина Чакомонова «Дакар 2026» Олимпиадаси ярим финалида.

Сенегал пойтахти Дакарда давом этаётган Ёшлар Олимпиадасида Сабрина Чакомонова ғалабали одимини давом эттирмоқда.

У чорак финал босқичида германиялик Лорин Сайимга қарши рингга кўтарилди. Бутун жанг мобайнида ишонч билан ҳаракат қилган вакиламиз 5:0 ҳисобида устун келди ва ярим финалга йўл олди.

Ёшлар Олимпиадасида яна бир вакиламиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

-60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Рушанабону Исоева чорак финал босқичида литвалик Мигле Грисконитега қарши рингга кўтарилди.

Жанг иккинчи раундда ўз ниҳоясига етди. Вакиламиз рақибасига ҳеч қандай имконият қолдирмай, техник нокаут эвазига ғалаба қозонди ва мусобақанинг ярим финалига йўл олди!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг