locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эртага ЎФФ президенти кубоги - 2026/2027 мусобақасининг барча иштирокчилари номи аниқланади

Икки йилдирки, Ўзбекистон футзал федерацияси футзалга меҳр қўйган, ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келаётган ҳаваскорлар учун алоҳида мусобақа ташкил этиб келмоқда.
Футбол
Эртага ЎФФ президенти кубоги - 2026/2027 мусобақасининг барча иштирокчилари номи аниқланади
photo: UFF

Икки йилдирки, Ўзбекистон футзал федерацияси футзалга меҳр қўйган, ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келаётган ҳаваскорлар учун алоҳида мусобақа ташкил этиб келмоқда. Мазкур лойиҳа орқали ҳаваскорларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, янги истеъдодларни кашф этиш ва футзалнинг оммавийлигини янада ошириш учун кенг имконият яратилмоқда.

2025/2026-йилги “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақаси катта муваффақият билан ўтказилиб, унда “Парма” жамоаси бош совринни қўлга киритганди. Мусобақадаги ғалабаси туфайли “Парма” ҳудудий чемпионлар кубогида ҳам иштирок этиб, Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Жорий йилнинг 24–25-октябрь кунлари эса “ЎФФ Президенти кубоги – 2026/2027” мусобақасининг саралаш баҳсларига старт берилди. Икки кун давомида 36 та даъвогар жамоа жуфтликларга ажратилиб, биринчи саралаш босқичида ўзаро куч синашди.

Эртага Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида саралашнинг иккинчи ва ҳал қилувчи босқичи — плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур баҳслардан сўнг 2026/2027-йилги мавсумда “ЎФФ Президенти кубоги”да иштирок этадиган барча жамоалар номи маълум бўлади: тўққизта жуфтлик ғолибига мусобақанинг бош ҳомийси BMB Holding компаниясининг ҳаваскорлар жамоаси ҳам қўшилади.

“ЎФФ Президенти кубоги – 2026/2027” мусобақасининг асосий босқичига йўлланма берувчи плей-офф учрашувлари тақвими:

31-октябрь, шанба
08:00 — “Истиқлол” – “Экспресс”
09:00 — “Корзинка” – “Агросаноат”
10:00 — “Сингапур” – “Олимпик”
11:00 — “Таян” – “Great Future”
12:00 — “Inbox” – “BMU”
14:00 — “ЎзGEO” – “Эксклюзив”
15:00 — “Парма-2” – “Hayot Bank”
16:00 — “SQB” – “MKM Metal”
17:00 — “TATU” – “Voris FK”

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг