Суперлига. «Машъал» — «Сурхон» баҳсида нурсиз дуранг қайд этилди
Жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.
Футбол
Фото: Машъал ПФК
Ўзбекистон Суперлигасининг 27-туридан ўрин олган «Машъал» ва «Сурхон» ўртасидаги учрашувда ғолиб аниқланмади.
Ғузордаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтган баҳсда ҳар икки жамоа рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Натижада учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа, «Сурхон» очколари сонини 31 тага етказди. Термизликлар 27 та учрашувдан кейин турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.
«Машъал» эса 27 та ўйинда 5 очко жамғариб, сўнгги — 16-поғонада қолди.
Ўзбекистон Суперлигаси. 27-тур
«Машъал» – «Сурхон» – 0:0