Де Дзерби «Тоттенхэм»нинг еврокубокларга чиқиш мақсади ҳақида гапирди
«Тоттенхэм» 12 очко билан турнир жадвалининг тўққизинчи ўрнини эгаллаб турибди.
Футбол
Фото: Getty Images
«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзербидан жамоа жорий мавсумда еврокубокларга йўлланма олишни мақсад қилган-қилмагани сўралди.
«Бизнинг олдимизда жуда кўп мақсадлар бор, аммо ҳар бир ўйинни алоҳида кўриб чиқишимиз керак. Ҳозир биз ўзига хос бир нарсани яратяпмиз: ўз ўйин услубимиз ва кийиниш хонасидаги муҳитни шакллантиряпмиз. Ҳозирги ўйинимиз мавсум бошидагига қараганда анча яхшиланди», — деди Де Дзерби журналистларга.
АПЛнинг тўққиз туридан кейин «Тоттенхэм» 12 очко билан турнир жадвалининг тўққизинчи ўрнини эгаллаб турибди.
Навбатдаги турда Де Дзерби шогирдлари сафарда «Лидс»га қарши баҳс олиб боради.