«Ливерпуль» ван Дейк билан шартномани узайтирмоқчи
Ҳимоячининг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Футбол
Фото: Getty Images
«Ливерпуль»нинг 35 ёшли марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди.
TEAMtalk журналисти Грэм Бейлининг хабар беришича, «Ливерпуль» раҳбарияти нидерландиялик футболчига 2028 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга қарор қилган. Таъкидланишича, ван Дейк мерсисайдликлар бош мураббийи Андони Ираола учун жуда муҳим футболчи ҳисобланади. Айнан испаниялик мутахассис тажрибали ҳимоячини жамоада сақлаб қолишни талаб қилган.
Ван Дейк жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда майдонга тушди ва натижали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Ҳимоячининг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.