locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ираола Алиссоннинг келажаги ҳақида гапирди

Бекер 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Ираола Алиссоннинг келажаги ҳақида гапирди
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола дарвозабон Алиссон Бекернинг клубдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

34 ёшли бразилиялик дарвозабоннинг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди. Сўнгги вақтларда тажрибали голкипернинг ватанига қайтиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

«Алиссон учун бу мавсум “Ливерпуль”даги сўнггиси бўладими ёки йўқми, билмайман. Бу саволни унинг ўзига берганингиз маъқул. Бироқ унинг жамоада қолишини ва биз учун ўйнашда давом этишини истайман.

Шартномалар ва шунга ўхшаш масалалар ҳақида сўраганингизда, бирор нарса дейишим қийин. Чунки бу футболчилар ва клубнинг шахсий иши. Биз спорт директори Жулиан Уорд билан доимий равишда музокаралар олиб борамиз, аммо сизга барча тафсилотларни очиқлай олмайман», — дея Ираоланинг сўзларини келтиради журналист Пол Горст.

Эслатиб ўтамиз, Алиссон Бекер 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг