Суперлига. «Бухоро» «Нефтчи» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди
«Бухоро» очколари сонини 33 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди.
photo: Neftchi FK
Ўзбекистон Суперлигаси
18.08.2026, Як.
Бухоро
4
Нефтчи
1
Суперлига 18-турида «Бухоро» ўз майдонида «Нефтчи»ни қабул қилди. Беллашув 4:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Беллашувда Шерзод Эсанов дубль расмийлаштирди. Шунингдек, Темур Мамасадиқов ва Владимир Родич бухороликларнинг қолган икки голига муаллифлик қилишди. Меҳмонлар сафида Нурмуҳаммад Абдуғаниев ягона голни урди.
Шу тариқа, «Бухоро» очколари сонини 33 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. «Нефтчи» эса 42 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда.
Суперлига. 18-тур
Бухоро – Нефтчи 4:1
Голлар: Шерзод Эсанов, 37 пенальти (1:0), Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 45+3 (1:1), Шерзод Эсанов, 46 (2:1), Темур Мамасадиқов, 73 (3:1), Владимир Родич, 90+2 (4:1)
Иброҳим Жалолов
Редактор