locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйинлари. Жанубий Корея Эквадорни, Япония эса Уругвайни мағлуб этди

Осиё жамоалари ўртоқлик баҳсларида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйинлари. Жанубий Корея Эквадорни, Япония эса Уругвайни мағлуб этди
photo: gettyimages

Ўртоқлик ўйинлари. Жанубий Корея Эквадорни, Япония эса Уругвайни мағлуб этди

Осиё жамоалари ўртоқлик баҳсларида ғалаба қозонди.

Жанубий Корея ва Япония миллий жамоалари ўртоқлик учрашувларида навбатдаги ғалабаларини қўлга киритди.

Жанубий Корея Эквадорни 3:0 ҳисобида таслим этди. Биринчи бўлим голсиз якунланган баҳсда барча голлар иккинчи таймда урилди. О Хёнгю 54-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Сон Хён Мин 58-дақиқада фарқни оширди. Ли Донг Гён 86-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди.

Япония эса Уругвай устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Квон Мацуки 11-дақиқада японларни олдинга олиб чиқди. 42-дақиқада Максимилиано Араухо ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда Япония яна икки бор гол уриб, ғалабани расмийлаштирди. Улардан бирига Аясе Уэда муаллифлик қилди.

Ўртоқлик учрашуви
Жанубий Корея — Эквадор 3:0
Голлар:
О Хёнгю 54, Сон Хён Мин 58, Ли Донг Гён 86.

Жанубий Корея: Ким Сон Гюи, Ли Хан Бом, Ким Мин Же, Сол Юн У, Чо Хён Тек, Ли Чхе Сон, Пак Жин Соп, Со Мин У, Сон Хён Мин, О Хёнгю, Чон Син Вон.
Эквадор: Галинедес, Пачо, Пресиадо, Франко, Поросо, Эступинян, Арройо, Вите, Ангуло, Кайседо, Йебоа.

Ўртоқлик учрашуви
Япония — Уругвай 3:1
Голлар:
Мацуки 11, Араухо 42, Уэда.

Япония: Хаякава, Секо, Итакура, Сузуки, Доан, Мацуки, Сано Кайсю, Сано Кодай, Маэда, Накамура, Ито.
Уругвай: Меле, Оливера, Араухо, Араухо Максимилиано, Бентанкур, Нандес, Торрейра, Родригес, Виньяс, Санабрия, Нунес.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг