locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду фаолиятидаги голлари сонини 987 тага етказди

1000лик довон сари 13 та гол қолди.
Футбол
Роналду фаолиятидаги голлари сонини 987 тага етказди
Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси ҳужумчиси, беш карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду фаолияти давомидаги голлари сонини 987 тага етказди. Португалиялик футболчи Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турида Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасига қарши баҳсда гол урди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Роналду пенальтидан фойдаланиб, ҳисобни очди. 23-дақиқада Муҳаммад Ваад ҳисобни тенглаштирди. 52-дақиқада эса Жоау Феликс “Ал-Наср”га ғалаба келтирган голни киритди. Қўшимча вақтда Муҳаммад Ваад рақибга тупургани учун майдондан четлатилди. Шу тариқа, “Ал-Наср” ўз майдонида “Ал-Садд”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Саудия Арабистони клуби мусобақадаги учинчи ғалабасини қўлга киритиб, очколарини 9 тага етказди ва турнир жадвалининг бешинчи поғонасига кўтарилди. “Ал-Садд” эса икки очко билан 14-ўринда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг