Қирғизистон миллий жамоаси тарихда илк бор кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозонди
Илгари жамоа энг кўпи билан кетма-кет 3 та ўйинда рақибларидан устун келган.
Футбол
photo: gettyimages
Қирғизистон миллий жамоаси Вьетнамга қарши ўртоқлик учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундан аввал улар Хитой Тайпейи билан баҳслашиб, рақиб дарвозасига 3 та гол урганди.
Шу тариқа, Урмат Абдукаимов бошқарувидаги қирғизистонликлар ўз тарихида илк бор кетма-кет 4 та учрашувда ғалаба қозонди. Илгари жамоа энг кўпи билан кетма-кет 3 та ўйинда рақибларидан устун келган. Бу тарихда 5 марта рўй берган. Бу сафарги натижа мутлақ рекордга айланди. Хусусан, улар Мальдив ороллари (5:0), Ливан (3:1), Хитой Тайпейи (3:0) ва Вьетнамдан (2:1) устун келди.
Аввалроқ миллий жамоа қуйидаги ғалабали серияларни қайд этган эди:
2 та кетма-кет ғалаба — 7 марта;
3 та кетма-кет ғалаба — 5 марта;
4 та кетма-кет ғалаба — илк бор!