locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал»нинг 125 миллион евролик янги футболчиси илк самарали ҳаракатини амалга оширди

«Реал» Диомандени ўтган ёзда 125 миллион еврога сотиб олган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал»нинг 125 миллион евролик янги футболчиси илк самарали ҳаракатини амалга оширди
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
15.09.2026, Як.
Элче
2
Реал Мадрид
3

Испания Ла Лигасининг 6-турида «Реал» сафарда «Эльче»ни қийин кечган учрашувда 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Мадридликларнинг 19 ёшли вингери Ян Диоманде кетма-кет иккинчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У 4-дақиқадаёқ сариқ карточка олди. 33-дақиқада кот-д’ивуарлик футболчи Килиан Мбаппега голли узатма берди. Бу Диоманденинг «Лейпциг»дан «Реал»га ўтганидан кейинги илк натижали ҳаракати бўлди.

«Реал» Диомандени ўтган ёзда 125 миллион еврога сотиб олган эди. Ян «Реал» сафида ҳозирга қадар 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган. У ҳали гол уришга муваффақ бўлмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг