locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рауль Асенсио фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Аввалроқ футболчига «Бенфика» клуби ҳам қизиқиш билдирган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рауль Асенсио фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, янги бош мураббий Жозе Моуринью режаларига кирмайдиган 23 ёшли футболчига «Марсель» қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Асенсио дастлаб Мадридни тарк этишни истамаган. Бироқ клубнинг талабидан сўнг у трансферга рози бўлиши мумкин. «Марсель» испаниялик ҳимоячини 15 миллион евро миқдорида мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, келишув амалга ошса, «Реал» Асенсионинг келажакдаги эҳтимолий трансферидан тушадиган маблағнинг 25 фоизига эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Аввалроқ футболчига Португалиянинг «Бенфика» клуби ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ Лиссабон жамоаси «Реал» учун ҳимоячини қайта сотиб олиш бандини келишувга киритишдан бош тортгани сабабли музокаралар самарасиз якунланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг