Расман: «Бавария» Кейн билан шартномани 2029 йилгача узайтирди
Англиялик футболчи 2026 йилда фаолиятида илк бор «Олтин тўп» мукофотига сазовор бўлди.
Футбол
Фото: Getty Images
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчи Ҳарри Кейн билан янги шартнома имзоланганини расман маълум қилди.
33 ёшли англиялик футболчининг янги келишуви 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Қайд этиш лозим, Кейн 2023 йилда «Тоттенҳэм»дан 95 миллион евро эвазига «Бавария»га кўчиб ўтган эди. Ўшандан буён у мюнхенликлар ҳужумининг асосий етакчиларидан бирига айланди.
Ҳужумчи Германия клуби сафида барча мусобақалар доирасида 161 учрашув ўтказиб, 156 гол урди ва 41 голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, Ҳарри «Бавария» билан икки марта Бундеслига ғолиби бўлган. Шунингдек, у Германия кубоги ва икки марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.
Қолаверса, англиялик футболчи 2026 йилда фаолиятида илк бор «Олтин тўп» мукофотига сазовор бўлди.