«Барселона» «Челси» вингери Эстеваога қизиқиш билдирмоқда
«Барселона» Лондоннинг «Челси» клуби вингери Эстевао Виллианга қизиқиш билдирмоқда. Тарқалган хабарларга кўра, 19 ёшли футболчи бош мураббий Хаби Алонсо тактик схемаларига мос келмаётгани сабабли январь ойидаёқ «кўклар» сафини тарк этиши мумкин.
Бироқ инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, ҳозирги вақтда бразилиялик ёш футболчининг трансфери бўйича «Барселона» билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. Ҳатто ижара асосида трансфер амалга ошириш варианти ҳам муҳокама қилинмаяпти.
Эстевао жорий мавсумда «Челси» сафида 9 та учрашувда иштирок этди. Уларнинг фақат 3 тасида асосий таркибда майдонга тушди. Англия Премьер-лигасида эса атиги бир марта старт таркибидан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби ўтган йилнинг ёзида «Палмейрас»дан иқтидорли футболчини 45 миллион еврога харид қилганди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, айни вақтда унинг бозор қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда.