Почеттино «Манчестер Юнайтед»даги дебют учрашувида сўнгги 100 йилдаги энг йирик мағлубиятни қабул қилди
1926 йилда Кларенс Хилдич «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатидаги илк ўйинида тўплар фарқи бўйича тўртта гол билан мағлуб бўлган.
Футбол
photo: gettyimages
Англия Премер-лигаси
22.11.2026, Як.
Ливерпул
4
Манчестер Юнайтед
0
Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатидаги дебют учрашувида сўнгги 100 йил ичида клуб мураббийлари орасидаги энг йирик мағлубиятга учради.
1926 йилда Кларенс Хилдич «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатидаги илк ўйинида тўплар фарқи бўйича тўртта гол билан мағлуб бўлган. Бироқ унинг ҳолати ўзига хос эди: Хилдич ўша учрашувда мураббийлик қилиш билан бирга, футболчи сифатида ҳам майдонга тушган.
Қизиғи, Почеттино мураббийлик фаолияти давомида бунгача бирор жамоани бошқарган илк учрашувида мағлубиятга учрамаган эди.
Шу тариқа, аргентиналик мутахассис учун ҳам, «Манчестер Юнайтед» учун ҳам омадсиз кун бўлди.