U-20 регби-7 бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди
Жорий йилнинг 21–22-ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Сергели тумани спорт мактаби стадионида ёшлар (U-20) ўртасида регби-7 бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
photo: regbi Uzbekistan
U-20 регби-7 бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди.
Жорий йилнинг 21–22-ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Сергели тумани спорт мактаби стадионида ёшлар (U-20) ўртасида регби-7 бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Икки кун давом этган кескин ва муросасиз беллашувлар якунида ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланди.
Йигитлар ўртасида:
1-ўрин: Хоразм вилояти терма жамоаси
2-ўрин: Наманган вилояти терма жамоаси
3-ўрин: Навоий вилояти терма жамоаси
Қизлар ўртасида:
1-ўрин: Боғот шаҳридаги мактаб-интернат жамоаси (Хоразм вилояти)
2-ўрин: Хоразм вилояти терма жамоаси
3-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси