Лига 1. «Париж» аутсайдер «Анже»ни тор-мор этиб, 2-ўринга кўтарилди
Пойтахтликлар турнир жадвалида ҳамшаҳарлари, пешқадам «ПСЖ»дан 3 очко ортда қолмоқда.
Футбол
photo: gettyimages
Лига 1 Франция
22.11.2026, Як.
ФК Париж
4
Анже
0
Франция чемпионатининг 11-турида «Париж» ўз майдонида «Анже»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Биринчи бўлимда дарвозаларга гол киритилмади. Дастлабки гол 47-дақиқада Заби Геу ҳисобига ёзилди. Орадан кўп ўтмай, 55-дақиқада Лука Колеошо жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.
65-дақиқада Максим Лопес ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, яна етти дақиқа ўтиб Диего Коппола «Париж»нинг тўртинчи голини киритди.
Бу ғалабадан сўнг пойтахтликлар 23 очко билан 2-ўринга кўтарилди. «Анже» эса 8 очко билан 17-поғонада.
Франция чемпионати. 11-тур
Париж — Анже 4:0
Голлар: Геу 47, Колеошо 55, Максим Лопес 65, Коппола 72.