locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон тожи учун тарихдаги энг шов-шувли учта баҳс

Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги матчлари тарихида шундай воқеалар бўлганки, улар орадан ўнлаб йиллар ўтган бўлса-да, ҳанузгача мухлислар ёдида.
Эксклюзив янгиликлар
Жаҳон тожи учун тарихдаги энг шов-шувли учта баҳс
photo: gettyimages

Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги матчлари тарихида шундай воқеалар бўлганки, улар орадан ўнлаб йиллар ўтган бўлса-да, ҳанузгача мухлислар ёдида.

1972-йил. Бобби Фишер — Борис Спасский: 0:2 дан жаҳон чемпионлигига
Исландиянинг Рейкьявик шаҳрида америкалик Бобби Фишер амалдаги жаҳон чемпиони Борис Спасскийга қарши баҳс олиб борди.
Бобби Фишер биринчи партияда мағлуб бўлди, иккинчи партияга эса келмагани учун техник мағлубият олди. Ҳисоб 0:2 бўлишига қарамай, у матчни давом эттириб, якунда 12,5:8,5 ҳисобида ғалаба қозонди ва 11-жаҳон чемпионига айланди.

1984–1985-йиллар. Анатолий Карпов — Гарри Каспаров: 48 партиялик якунсиз матч
Москва шаҳрида Анатолий Карпов ва Гарри Каспаров ўртасида 1984-йил сентябрь ойида бошланган Жаҳон тожи баҳси 1985-йил февралгача давом этди.
Жами 48 та партия ўйналди. Улардан 40 таси дуранг билан тугади. Анатолий Карпов 5:3 ҳисобида олдинда бораётган бир пайтда ФИДЕ президенти Флоренсио Кампоманес қарори билан матч ғолиб аниқланмасдан тўхтатилди.

1985-йилда ўтказилган янги матчда Гарри Каспаров ғалаба қозониб, 13-жаҳон чемпионига айланди.
2016-йил. Магнус Карлсен — Сергей Карякин: Жаҳон тожи тай-брейкда ҳал бўлган
Нью-Йорк шаҳрида Магнус Карлсен ва Сергей Карякин ўртасидаги 12 та классик партия 6:6 ҳисобида якунланди.
Шундан сўнг ўтказилган 4 та рапид партияда Магнус Карлсен 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони унвонини сақлаб қолди.

24-ноябрь куни амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ва ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ўртасида Жаҳон тожи учун тарихий баҳс бошланади.

Бу матч ҳам шахмат тарихидаги унутилмас қарама-қаршиликлардан бирига айланадими?

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг