locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОКМК асосий дарвозабони нега майдонга тушмагани, ўринбосарининг хатолари ва камбек ҳақида

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОКМК асосий дарвозабони нега майдонга тушмагани, ўринбосарининг хатолари ва камбек ҳақида
ФОТО: championat.asia
Ўзбекистон Суперлигаси
03.05.2025, Як.
OKMK
4
Андижон
3

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК - "Андижон" учрашувида 4:3 ҳисоби қайд этилди. Ушбу ўйинда мезбонлар асосий дарвозабони Жавоҳир Ильясов майдонга тушмади. Sports24.uz посбон билан суҳбатлашди.

- Жавоҳир, бугун қайдномага ҳам киритилмадингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Кичик жароҳатим bezovta қилгани учун мураббийлар дам беришди. Акс ҳолда жароҳат жиддийлашиб кетиши мумкин эди.

- Ўринбосарингиз Дилшод Йўқубов биринчи таймда қўпол хатолар қилди...

- Дилшод учун бу Суперлигадаги дебют ўйин эди. Ҳаяжон бўлгани табиий. Ҳусанов ҳам АПЛдаги дебютини хатолар билан бошлаганида жамоадошлари далда беришганди. Биз ҳам Йўқубовни қўллаб-қувватладик.

- Иккинчи таймда суперкамбек бўлди. 10 киши бўлиб, 2 тўп фарқини йўққа чиқаришга ишонганмидиз?

- Трибунда ўйинни томоша қилиш майдонга тушиб футбол ўйнашдан қийин экан. Менимча, бугунгидек ўйин яқин 10 йилларда Ўзбекистон чемпионатида бўлмаган.

Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг