Александр Хомяков: «Танаффусдан сўнг ҳисобни ушлаб қола олмадик»
Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган Суперлиганинг 8-туридаги супер учрашувдан сўнг "водийликлар" бош мураббийи Александр Хомяков қуйидаги фикрларни билдирди
"Ҳафсалам пир бўлди. Биринчи бўлимни ёмон ўтказмадик, аммо танаффусдан сўнг ҳисобни ушлаб қола олмадик. Рақиб сўнгги дақиқаларда кўп голлар уришидан хабардор эдик. Ўз ҳужумларимизни ҳам ривожлантира олмадик. Фақатгина умидсизлик ҳисси бор
Биз рақиб жамоа сўнгги дақиқаларда кўплаб голлар уришига яхши билардик. ОКМК ҳар доим ҳужум қилишга интилувчи жамоа. Бир киши кўп бўла туриб, рақибга ҳеч қандай ноқулайлик ярата олмадик. Ваҳоланки, биз ўйинни назорат қилишимиз керак эди. Биз қанотларни бой бериб қўйдик ва курашларда мағлуб бўла бошладик. Рақиб ўз ўйинини ўтказа олди ва ғалаба қозонди. Уларини ғалаба билан табриклайман."