locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хуршид Ғиёсов фаолиятида илк бор хет-трик қайд этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хуршид Ғиёсов фаолиятида илк бор хет-трик қайд этди
ФОТО: FC OKMK
Ўзбекистон Суперлигаси
03.05.2025, Як.
OKMK
4
Андижон
3

Суперлиганинг 8-турида ОКМК клуби ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилиб 4:3 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур баҳсда мезбонлар сафида Хуршид Ғиёсов учта гол уришга муваффақ бўлди. 2014 йилдан буён Суперлигада ўйнаб келаётган футболчи фаолиятида биринчи марта хет-трик расмийлаштирди. Бу хет-трик 2025 йилги Суперлига учун ҳам дастлабкиси бўлди.

Футболчи 6 та гол билан тўпурарлар пойгасида якка пешқадамга айланди.

Маълумот учун, Ғиёсов Ўзбекистон чемпионатида бугун ўзининг 217-учрашувини ўтказди ва голлари сонини 61 тага етказди.

Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг