Миржалол Қосимов: «Ёшлигимда бундай хатони дарвозабонники деб ўргатишган»
Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган суперлига 8 турининг супер учрашувидан кейин “кончилар” бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдирди:
"Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. "Андижон" мухлисларига ҳам раҳмат. Ажойиб муҳит остида ўтган асабий ўйин бўлди. Шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман.
Бугун мағлуб бўлган тақдирда ҳам футболчиларни уришиш ниятим йўқ эди. Футболда бундай учрашувлар бўлиб туради. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Тўп назорати ҳам бизда эди ва Ғиёсов гол урди. Футболда мана шундай қизиқарли воқеийликлар учраб туради. Бутун жамоа Дилшод Ёқубовни қўллаб-қувватлашди ва янада кўпроқ ҳаракат қилишди.
Биринчи голда биоз ҳаяжон кузатилгандек. Иккинчи голни эса барча кўрди. Учинчи гол ҳам тушунарли. Яқин бурчак гол ўтказиб юборилса, бу дарвозабоннинг хатоси дея футбол ўргатишган мен ёш вақтларимда. Шунга қарамай, жамоа ўзида куч топа олди. Йигитлар борини бериб ўйнашди. "Андижон"га кейинги учрашувларда омад тилайман",-дейди мутахассис