locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. ОКМК даҳшатли камбек амалга ошириб, “Андижон”ни таслим этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. ОКМК даҳшатли камбек амалга ошириб, “Андижон”ни таслим этди
ФОТО: Getty Images
Ўзбекистон Суперлигаси
03.05.2025, Як.
OKMK
4
Андижон
3

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган ОКМК - “Андижон” ўртасидаги баҳс ўз якунига етди ва даҳшатли ўйин 4:3 ҳисобида олмалиқликлар фойдасига ҳал бўлди.

Дастлаб, ҳисоб 16-дақиқада Хуршид Ғиёсов томонидан очилди (1:0). 19-дақиқада Бектемир Абдуманонов мувозанатни тиклади (1:1).

39-дақиқада Алтин Криeзиу андижонликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса (1:2), 42-дақиқада Сардорбек Азимов ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Асосий вақт тугашига саноқли дақиқалар қолганида “Андижон” дарвозаси томон пеналти белгиланди ва Хуршид Ғиёсов нуқтада адашмади (2:3). Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Ойбек Рустамов ва Хуршид Ғиёсов гол уриб, ОКМКнинг ғалабасини таъминлади (4:3).

Шу тариқа, бир киши кам бўлиб ҳаракат қилган ОКМК якунда камбек амалга оширди.

Ўзбекистон Суперлигаси | 8-тур

ОКМК 4:3 “Андижон”

Голлар: Хуршид Ғиёсов, 16' (1:0), Бектемир Абдуманонов, 19' (1:1), Алтин Криeзиу, 39' (1:2), Сардорбек Азимов, 42' (1:3), Хуршид Ғиёсов, 87' пен (2:3), Ойбек Рустамов, 90+4' (3:3), Хуршид Ғиёсов, 90+7' пен (4:3).

Четлатиш: Али Абдураҳмонов, 60' (ОКМК).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг