\"Нефтчи\" клуби бош директори \"дерби\"дан олдин: \"Иккита гол урган ўйинчига иккита \"Gentra\" совға қиламан!\"
"Нефтчи" клуби бош директори "дерби" бошланишидан олдин футболчиларга нималар деган эди?

Суперлига 9-турида “Нефтчи” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасида навбатдаги “водий дербиси” бўлиб ўтди. Ушбу учрашувдан олдин "Нефтчи" клуби бош директори Мансуржон Тошматов футболчи ва мураббийлар билан учрашиб қуйидаги гапларни айтган эди:

“Шунча ишлаган бўлсак-да, ўйиндан олдин ҳеч ҳам сизни олдизга кирмаганман. Бугун оддий ўйин бўлмайди, бундан ҳаммангиз хабарингиз бор. Бўр кучингизни бериб, фақат юракдан ўйнагарлар. Фарғона халқи учун, тарих учун, бизни сал пастга тушди деганлар учун бор кучингиз билан ҳаракат қилинглар. Қўлимдан келган нарса бўлса, ҳаракатини қиламан. Аниқ билиб турибман, бугун ютамиз ва мухлисларимизга қандай эканлигимизни исботлаб қўямиз. Худо хоҳласа, бугун юрак ҳам, стадион ҳам, ғалаба ҳам бизники! Иккита гол урган ўйинчига иккита “Gentra” автомобили совға қиламан", - деб сўз нутқ қилган Тошматов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда “Нефтчи” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.