locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Виталий Левченко: «Ғалабага мухлислар ва футболчилар катта ҳисса қўшишди»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Виталий Левченко: «Ғалабага мухлислар ва футболчилар катта ҳисса қўшишди»
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
09.05.2025, Як.
Андижон
0
Нефтчи
2

“Андижон” – “Нефтчи” (0:2) беллашувидан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Виталий Левченко иштирок этди.


- Ҳамма учун қийин ўйин бўлди. Водий дербиси анча қизиқарли ўтди, деб ўйлайман. Бундай учрашувларда 100 фоиз ҳаракат билан ўйнашади ва ҳаттоки, ундан ҳам ортиқ меҳнат қилинади. Ўйинни бошидан то охиригача вазиятни ушлаб туриш керак. Чунки юқори даражада ўйин кечади. Учрашув бошидан охиригача мураббийлар штаби, футболчилар, мухлисларгача ўзига хос босим сезилиб турди. Бу учрашувда ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Олдинги учрашувларга нисбатан бу ўйинда таркибда ротацияга қўл урилди...

- Ротация ҳақида нима дейишим мумкин? Бизнинг жамоада бир қатор жароҳат олган ўйинчилар бор. Бетоб бўлиб қолганлари ҳам бор. Шу боис, бу вазиятдан чиқиб кетиш учун ротацияларга қўл уряпмиз. Бу борада бир қатор муаммоларимиз бор. Ушбу жараён тугагач, ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади. Ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушяпти ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшяпти.

- Тома Табатадзега сермахсуллик етишмаяпти. Голлар урмаётганига нима дейсиз?

- Тома жароҳат билан боғлиқ муаммоли ҳолатлари бор эди. У аста-секин спорт формасига кириб бормоқда. Ўзини кўрсата олади. Жароҳатдан қутулиб, машғулотларда яхши ишлаяпти. Тўлиқ икки тайм ўйнайдиган даражага чиқа олади. У барчасини тушуниб турибди. Жамоада рақобат бор. Ўйлаймизки, тез кунларда асосий таркибга қайтади.

- “Андижон” ҳозирда қийин вазиятни бошидан кечиряпти. Рақиб ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Яхши ва шаклланган жамоа. Мавсум бошида “Андижон”ни шакллантириш бўйича кўп яхши ишлар амалга оширилди. “Андижон” ҳам, “Нефтчи” ҳам янги жамоа. Албатта, ўз ўйинини топиб олгунича бироз вақт керак. Ўйинчиларимиз мураббийлар штаби нима хоҳлаётганини тушуниб етишди ва шунга ҳаракат қилишди. “Андижон”да ўйин бор. Фақат майда деталларни яхшилаб олиш лозим. Шу ўринда “Андижон”га кейинги ўйинларда омад тилайман. Яхши ўйинлар кўрсатиб, ўз мақсадига эришишини тилаб қоламан.

- Ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Барча мухлислар хоҳлашганди ва биринчи навбатда ғалабани уларга бағишлаймиз. Футболчилар майдонга чиқиб яхши ўйин кўрсатишди. Ғалабага мухлислар ва футболчилар катта ҳисса қўшишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг