Водий дербиси чипталари ўйин куни кассада сотувга чиқарилади!
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
09.05.2025, Як.
Андижон
0
Нефтчи
2
9-май куни соат 18:00 да Бобур Арена стадионида «Андижон» ва «Нефтчи» жамоалари ўртасида Водий дербиси бўлиб ўтади. Ўйин учун чипталар фақат ўйин куни эрталаб соат 09:00 дан бошлаб стадион кассаларида сотилади. Олдиндан ёки онлайн сотув мавжуд эмас.

Чипта нархи — 30 000 сўм.
Стадионда фақат 18 та сектор очилади. Қолган секторлар ёпиқ (қизил рангда).
Андижон мухлислари – 5–13-секторлар
Нефтчи мухлислари – 21–29-секторлар
Мавсумий чипта эгалари учун 5-сектордан алоҳида жой ажратилган. Чипта олиш учун ўйин куни мавсумий картаингиз билан кассага мурожаат қилишингиз керак.
Иброҳим Жалолов
Редактор