Суперлига. Бугун 9-тур ўйинларига старт берилади
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Суперлигаси
09.05.2025, Як.
Андижон
0
Нефтчи
2
Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тур ўйинларига старт берилади.
Кун давомида “Андижон” - “Нефтчи” ва “Динамо” - “Сурхон” баҳслари ўтказилиши режалаштирилган.
“Андижон” - “Нефтчи” ўйини 18:00 да, “Динамо” - “Сурхон” учрашуви эса 20:15 да старт олиши белгиланган.
Маълумот учун, “Динамо” 15 очко билан Суперлига турнир жадвалида тўртинчи, “Нефтчи” 12 очко билан бешинчи, “Сурхон” 10 очко билан саккизинчи, “Андижон” эса 9 очко билан ўн иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист