locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» - «Бухоро». Ўзаро ўйинлар тарихидан

Беллашув соат 20:00да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» - «Бухоро». Ўзаро ўйинлар тарихидан
Фото: Нефтчи ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси
16.07.2026, Як.
Нефтчи
2
Бухоро
1

Узоқ танаффусдан сўнг бугун Суперлига чемпионатининг 12-тур учрашувларига старт берилади. Турнир пешқадами севимли «Нефтчи» жамоамиз ўз майдонида кучли учликдан жой олган «Бухоро» клубини қабул қилади. Ушбу баҳс жорий мавсумнинг чемпионлик ва кучли учлик учун курашидаги энг марказий ўйинлардан бири ҳисобланади.

Статистик маълумот:
Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида "Нефтчи" ва "Бухоро" клублари шу кунга қадар 56 марта расмий учрашувларда иштирок этган. Ушбу қарама-қаршиликда "Нефтчи" 36 та ўйинда устунлик қилган, 5 та учрашув дуранг натижаси билан якун топган ва 15 та баҳсда "Бухоро" ғолиб бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати 105-50 фарғоналиклар фойдасига.

Энг йирик ғалабалар:
04.09.1999.
"Нефтчи"-"Бухоро" 5:0
05.11.2015.
"Бухоро"-"Нефтчи" 3:1

Фарғонада қайд этилган охирги беш учрашув натижалари:

20.06.2025.
"Нефтчи"-"Бухоро" 1:0
27.09.2023.
"Нефтчи"-"Бухоро" 3:0
12.04.2018.
"Нефтчи"-"Бухоро" 0:1
07.09.2017.
"Нефтчи"-"Бухоро" 1:2
29.10.2016.
"Нефтчи"-"Бухоро" 0:1

Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" марказий ўйингоҳида ўтказиладиган "Нефтчи"-"Бухоро" учрашувини Ахрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Беллашув соат 20:00да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг