locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияга 5 та гол уриб, гуруҳни 1-ўринда якунлади

Учта жамоа гуруҳда бир хил очко тўплади.
Футбол
Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияга 5 та гол уриб, гуруҳни 1-ўринда якунлади
Фото: Getty Images

Германия терма жамоаси Миллатлар лигасининг гуруҳ босқичини Нидерландия устидан йирик ғалаба билан якунлади.

А лигаси 2-гуруҳининг сўнгги, 6-туридан ўрин олган марказий учрашув Берлиндаги "Олимпиаштадион"да бўлиб ўтди. Мезбонлар рақиб дарвозасига бешта жавобсиз гол уриб, 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб 41-дақиқада эса Германия сардори Йозуа Киммихнинг голли узатмасидан кейин Дерри Шерхант тўпни дарвозага йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Танаффусдан кейин немислар устунликни янада мустаҳкамлади. 60-дақиқада Флориан Вирц ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Орадан беш дақиқа ўтиб, захирадан майдонга тушган Браян Груданинг узатмасини Нико Шлоттербек голга айлантирди.

71-дақиқада Груда яна ассист қайд этди. Бу сафар унинг узатмасидан Вирц унумли фойдаланиб, ўйиндаги иккинчи голини урди.

78-дақиқада эса Браян Груданинг ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 5:0.

Мазкур натижадан кейин Германия 11 очко билан 2-гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Нидерландия ва Греция ҳам 11 очкодан тўплади, аммо мос равишда иккинчи ва учинчи поғоналарда қолди.

Миллатлар лигаси. А лигаси, 2-гуруҳ, 6-тур.

Германия — Нидерландия — 5:0

Голлар: Дерри Шерхант (41), Флориан Вирц (60, 71), Нико Шлоттербек (65), Браян Груда (78).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг