locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска очиб берди: Фил Фоденнинг яна юқори формага кириш сири

Италиялик мутахассис футболчи билан ўтказилган шахсий суҳбатлар унинг ўзига бўлган ишончини тиклашга ёрдам берганини айтди.
Футбол
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска ярим ҳимоячи Фил Фоденнинг сўнгги учрашувлардаги муваффақиятли ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Италиялик мутахассис футболчи билан ўтказилган шахсий суҳбатлар унинг ўзига бўлган ишончини тиклашга ёрдам берганини айтди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Мареска клуб бошқарувига келганидан буён Фоден билан икки-уч марта алоҳида суҳбатлашган. Мураббий унга жамоа учун қанчалик муҳим футболчи эканини тушунтириб, аввалги юқори савиясига қайтиши учун ҳар томонлама ёрдам беришга ҳаракат қилган.

Натижада 26 ёшли инглиз футболчиси сўнгги икки учрашувда тўртта гол уришга муваффақ бўлган. Хусусан, Фоден Чемпионлар лигасида Афинанинг AEK клубига қарши 5:1 ҳисобида якунланган баҳсда хет-трик қайд этган. Мареска унинг ўйинидан мамнун бўлса-да, бутун мавсум давомида барқарорликни сақлаш муҳимлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Фил Фоден 2023/24-йилги мавсум якунида Англия Профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Сўнгги икки мавсумда унинг ўйинида пасайиш кузатилган бўлса, жорий мавсумда футболчи яна ўзининг юқори савиясини намойиш этмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг