locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания чемпионатида меҳмон мухлислар учун чипта нархлари чекланмоқда

Шу тариқа, мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаётган клублар сони 17 тага етди.
Футбол
Фото: Getty Images

Испания Ла Лигасининг яна учта клуби меҳмон жамоа мухлислари учун чипта нархини 30 евродан оширмаслик бўйича келишувга қўшилди. Шу тариқа, мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаётган клублар сони 17 тага етди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Манбага кўра, келишув 2023/24-йилги мавсумдан буён амал қилиб келмоқда. Унинг асосий мақсади сафар учрашувларига борадиган мухлислар учун футболни молиявий жиҳатдан қулайроқ қилишдан иборат. Шартнома доирасида ҳар бир иштирокчи клуб меҳмон мухлислар учун камида 300 та чипта ажратиши керак.

Ла Лига маълумотларига кўра, нарх чеклови жорий этилганидан буён меҳмон мухлисларга сотиладиган чипталар сони ҳар бир ўйинда ўртача 33 фоизга ошган. Айни пайтда Испания чемпионатининг 20 та клубидан 17 таси ушбу келишувда қатнашмоқда. Янги қўшилган учта клубнинг номи эса ҳозирча ошкор этилмаган.

Маълумот учун, Англия Премьер-лигасида ҳам меҳмон мухлислар чиптаси учун 30 фунт стерлинглик юқори нарх чегараси мавжуд. UEFA қоидаларига кўра эса Чемпионлар лигасида меҳмон мухлислар учун чипталар нархи 50 евродан ошмаслиги лозим. Бундай чекловлар сафар ўйинларига борадиган ишқиб

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг