locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Эл-Класико” олдидан “Барселона”да иш ташлаш эълон қилинди

Клубнинг айрим ходимлари меҳнат шароитларидан норозилик билдириб, 23–25-октябрь кунлари иш ташлашга қарор қилди.
Футбол
Фото: Getty Images

“Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги навбатдаги “Эл-Класико” олдидан Каталония клубида кутилмаган вазият юзага келди. Клубнинг айрим ходимлари меҳнат шароитларидан норозилик билдириб, 23–25-октябрь кунлари иш ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, норозилик акциясида “Барселона”нинг мавсумий фаолият юритувчи 60 нафарга яқин ходими иштирок этиши мумкин. Улар меҳнат шартномалари ва жамоавий келишув талабларига риоя қилинмаётгани, шунингдек, ишчилар сони қисқартирилаётганидан норози. Ходимлар таркибни 90 нафаргача кенгайтиришни талаб қилмоқда.

Ушбу ишчилар стадионга киришни ташкил этиш, чипталар билан ишлаш, тозалик ва овқатланиш хизматлари каби йўналишларда фаолият юритади. Шу сабабли иш ташлашнинг “Эл-Класико”га таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар юзага келган. Бироқ “Барселона” раҳбарияти учрашувнинг ўтказилишига ҳеч қандай хавф йўқлигини билдирган.

Маълумот учун, “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги учрашув 25-октябрь куни “Spotify Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтиши белгиланган. Клуб ходимлар билан музокараларни давом эттирмоқда ва иш ташлаш амалга оширилган тақдирда ҳам ўйин режа бўйича ташкил этилишини таъкидламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг