locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гарри Кейн “Олтин тўп” ғолиби эълон қилинишини интиқлик билан кутаётганини айтди

Англиялик футболчи натижаларни кутиш нафақат ўзи, балки оиласи учун ҳам ҳаяжонли ва стрессга бой кечаётганини тан олди.
Футбол
Фото: Getty Images

“Бавария” ҳужумчиси Гарри Кейн 2026-йилги “Олтин тўп” мукофоти ғолиби эълон қилинишидан олдин ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди. Англиялик футболчи натижаларни кутиш нафақат ўзи, балки оиласи учун ҳам ҳаяжонли ва стрессга бой кечаётганини тан олди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Кейн мукофотни қўлга киритиш-кирита олмаслигини маросимдан олдин билишни исташини билдирган. Унинг айтишича, соврин атрофидаги тинмайдиган саволлар ва тахминлар оила аъзоларига ҳам таъсир қилмоқда. Шунга қарамай, футболчи ташкилотчиларнинг натижаларни маросимга қадар сир сақлаш қарорини тушунишини таъкидлаган.

33 ёшли ҳужумчи “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда. Кейн ўтган мавсумда “Бавария” сафида 61 та, Англия терма жамоасида эса 12 та гол урган. Жорий мавсумда ҳам у юқори натижадорлик намойиш этиб, Чемпионлар лигасида “Арсенал”га қарши учрашувда ўз ҳисобини навбатдаги гол билан бойитди.

Маълумот учун, 2026-йилги “Олтин тўп” тақдирлаш маросими 26-октябрь куни Лондондаги “Палладиум” театрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мукофот учун Кейндан ташқари “Барселона” футболчиси Ламин Ямал ва “Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам асосий даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг