locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити»дан катта миқдорда очко тортиб олиниши мумкин – Daily Mail

Аввалроқ мустақил комиссия клубни айбдор деб топганидан кейин «шаҳарликлар» ушбу қарор устидан апелляция берган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити»дан катта миқдорда очко тортиб олиниши мумкин – Daily Mail
photo: gettyimages

«Манчестер Сити»дан катта миқдорда очко тортиб олиниши мумкин – Daily Mail

Аввалроқ мустақил комиссия клубни айбдор деб топганидан кейин «шаҳарликлар» ушбу қарор устидан апелляция берган эди.

«Манчестер Сити» молиявий қоидаларни кўп марта бузгани учун жиддий жазога тортилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Аввалроқ мустақил комиссия клубни айбдор деб топганидан кейин «шаҳарликлар» ушбу қарор устидан апелляция берган.

Нуфузли нашр «Манчестер Сити» атрофидаги вазиятга бағишланган мақола эълон қилди. Унда айтилишича, Англия Премьер-лигаси клубга нисбатан жазо чорасини апелляция бўйича якуний қарор чиқарилишидан олдин эълон қилиш ниятида. Чунки апелляция натижаси январь ойи охиригача маълум бўлиши даргумон.

Эҳтимол жазо сифатида «Манчестер Сити»дан катта миқдорда очко олиб ташлаш ва йирик жарима қўлланиши тахмин қилинмоқда.

Бу эса «шаҳарликлар»нинг камида бир мавсум давомида Англиянинг иккинчи дивизиони — Чемпионшипда иштирок этишига олиб келиши мумкин.

Очколарнинг кўп миқдорда олиб ташланиши жамоанинг Чемпионшипда бир эмас, бир неча мавсум ўтказишига ҳам сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Шу билан бирга, «Манчестер Сити» Англиянинг тўртинчи дивизиони — Лига 2 га туширилмайди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг