locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лапорта: «Бу йил «Барселона» йили бўлиши керак»

Жоан жамоанинг мақсадларига тўхталди.
Футбол
Лапорта: «Бу йил «Барселона» йили бўлиши керак»
Фото: Getty Images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта 2026/2027 йилги мавсумда жамоа олдига қўйилган мақсадлар борасида оптимистик фикр билдирди.

«Бу йил “Барселона” йили бўлиши керак. Бош мураббий, унинг штаби ва тиббиёт ходимлари буни жуда яхши тушуниб турибди. Энг муҳими, жамоанинг ўзи, футболчилар ҳам буни англаб етмоқда.

Биз ҳар йили таркибимизни кучайтириб боряпмиз. Бу мавсум сафига қўшилган футболчилар жамоамизни янада рақобатбардош қилди. Таркибимизда икки-уч хил позицияда ўйнай оладиган футболчилар бор. Бу эса жамоа ичида соғлом рақобатни юзага келтиради.

Мураббийнинг вазифаси — барчага, жумладан, ўзининг ҳам ягона жамоа эканимизни англатиш. Бу мавсум олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун бор эътиборимизни жамлаганмиз», — дея Лапортанинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo нашри.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг