locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат тожи учун жанг: Синдаров ва Гукеш ўртасидаги иккинчи партия ҳам дуранг билан якунланди

Иккинчи кундаги баҳсда Жавоҳир қора доналарда ҳаракат қилди.
Бошқа спорт турлари
Шахмат тожи учун жанг: Синдаров ва Гукеш ўртасидаги иккинчи партия ҳам дуранг билан якунланди
photo: gettyimages

Ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳсни давом эттирди.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланди ва 20:57 га қадар давом этди. Ўйинда Синдаров ва Доммаражу яна дурангга имзо чекди.

Улар 1-партияда ҳам дурангга рози бўлишган. 25 ноябрь кунги беллашувда Жавоҳир қора доналарда ҳаракат қилди.

Маълумот учун, Гукеш 2024 йил декабрь ойида Сингапурда қўлга киритган жаҳон чемпионлиги унвонини илк бор ҳимоя қилмоқда.

Икки шахматчи ўртасидаги кураш давом этади. Эртага, 26 ноябрь куни улар 3-партия ўйинини ўтказишади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг